15:35 / 23.07.2017
16 246

Жигар хасталиги сўлакка қараб аниқланади

Жигар хасталиги сўлакка қараб аниқланади
Олимлар жигар хасталикларини аниқлашда янги технология яратишди. Энди жигардаги ҳар қандай касалликни одамнинг сўлаги асосида аниқлаш мумкин. Сўлак ҳатто йилига 20 миллиондан зиёд одамга юқиб азоб бераётган «Е» гепатитини ҳам бир неча дақиқа ичида аниқлаб беради.

Барчага маълум, шу кунга қадар жигар хасталикларига аниқ ташҳис қўйиш учун қон ва ахлат таҳлили талаб этилган. Бу таҳлиллар эса кўп вақтни ўғирлайди. Шу муддатда беморнинг аҳволи янада оғирлашиши ёки худо кўрсатмасин, оламдан ўтиши ҳам ҳеч гап эмас. Чунки врач аниқ ташҳис қўймасдан туриб беморни даволаш имконига эга эмас. Ана шунинг учун ҳам сўлак орқали ташҳис қўйиш технологияси жуда қўл келади. Бу ташҳис бемор учун жуда арзонга тушибгина қолмай, тез фурсатда касалликни аниқлашда ёрдам беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Жигар хасталиги сўлакка қараб аниқланади