Бош оғриши деярли ҳар биримизда учрайдиган ҳолат. Баъзида у бизни ишдан қолдиради, баъзида асабийлашишимизга сабаб бўлади, баъзида эса чарчатиб қўяди. Бош оғриғининг 10 асосий сабаби қуйидагилардан иборат:
1. Стресс
Баъзида стресс, кўп ишлаш ва асабийлашиш бош оғриққа олиб келиши мумкин.
2. Об-ҳаво ва ундаги ўзгаришлар
Ҳаво ҳароратининг ўзгариши, қуёш нурларининг етишмаслиги ва атмосфера босимини ўзгариши асаб тизимига салбий таъсир этиши мумкин.
3. Гормонлар ўйнаши
Бу кўпроқ аёлларга тегишли бўлган ҳолат бўлиб, овуляция даврида гормонлар баланси бузулганлиги натижасида рўй беради.
4. Алкоголь ичимликлар
Алкоголь ичимликлар, айниқса қизил вино «бошга уради».
5. Очлик
Узоқ вақт давомида оч бўлиб қолиш, организмда токсинларни кўпайишига олиб келади, бу эса бош оғриқни юзага келтиради.
6. Уйқусизлик ёки аксинча, кўп ухлаш
Уйқусизлик кўп ухлаш каби бош оғриғини келтириши мумкин.
7. Мушакларнинг зўриқиши
Узоқ вақт давомида ноқулай ҳолатда бўйинни ушлаш (масалан компьютер олдида) ёки бошқа мушакларга зўриқиш берадиган ҳолатда бўлиш бош оғриқни келтиради.
8. Кўзнинг толиқиши
Кўз асабларининг зўриқиши (телевизор кўриш, сифатсиз видео кўриш ва ҳоказо) бош оғриқни юзага келтириши мумкин.
9. Ўткир ҳидлар
Косметика, атир, кир ювиш воситалари асаб тизимини кучли қўзғатади.
10. Бошқа сабаблар
Ундан ташқари бош оғриқ 50 дан ортиқ касаллик аломати бўлиши мумкин.
Манба: Sof.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди