14:03 / 20.08.2017
19 240

Қаҳва ҳақида 10 та факт

Қаҳва ҳақида 10 та факт
1. Эрталаб оч қоринга қаҳва ичиш тавсия этилмайди. Шусиз ҳам организмингиз кортизол гормонини ишлаб чиқариб, тетиклаша олади. Қаҳва учун энг маъқули соат 9-10 ҳисобланади.

2. Бу ичимлик пешоб ажралишини фаоллаштиради, дейишади. Аслида эса кун давомида 2 финжондан ортиқ бўлмаса, безовталанмасангиз ҳам бўлади.

3. Қаҳва таркибида антиоксидантлар кўп. Меъёрида қабул қилинса, организмдаги эркин радикаллар билан осон курашади.

4. Бир финжон қаҳва ичиб, организм учун зарур бўлган кунлик В2 витаминининг 11%, В5 витаминининг 6%, калийнинг 3% ҳамда магнийнинг 2%га эга бўласиз.

5. Қаҳвахўр хонимларда ортиқча вазн бўлмайди. Чунки бу ичимлик организмда моддалар алмашинувини 3 дан 11 фоизгача тезлаштиради.

6. Кофеин аслида жуда кичик 0,0016 дюмлик кристалл бўлиб, айнан унинг таъсирида таъм ва ҳид ҳусусияти пайдо бўлади.

7. Қаҳва қизил, сариқ ва яшил рангли мева дони ҳисобланади. Ишлов берилгач ранги ўзгариб, биз билган тусга киради.

8. Кофеин таъсири дарров билинмайди. Биринчи хўпламдан сўнг 10 дақиқа ўтгачгина қахва ичгаётганингизни ҳис этасиз.

9. Буни қарангки, илк веб-камера 1991 йили Кембридж университети олимлари томонидан қаҳва етиштиришни кузатиш учун қурилган экан.

10. Жисмоний машқларни бошлашдан аввал бир финжон қаҳва ичиб олсангиз, организмда адреналин миқдори ортиб, ёғ тўқималаридаги ёғ кислоталари тозаланади.

11. Тетиклашиш учун қора қаҳва, шунчаки мазали ичимлик ўрнида эса сутли қаҳва маъқул.


Манба: Darakchi.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қаҳва ҳақида 10 та факт