10:36 / 07.09.2017
11 451

Аспириннинг хавфли хусусияти топилди

Аспириннинг хавфли хусусияти топилди
Америкалик тадқиқотчилар гуруҳи аспириннинг хавфли хусусиятини топдилар. Бу ҳақда «Journal of the Royal Society Interface» нашрига таяниб «Кун.уз» хабар берди.

Олимларнинг аниқлашича, "Аспирин” маркаси остида машҳур бўлган ацетилсалицил кислотасининг қабул қилиниши гарча йўғон ичакда салбий янги моддалар пайдо бўлиши эҳтимолини секинлаштирса ҳам, бироқ ўсимта ҳужайраларининг эволюцион салоҳиятини оширади. Шунинг учун сўнггиси дори воситаси таъсирига учрамайдиган ўсимталар ҳужайралари билан таққослаганда мутациялашади.

Шу тариқа, аспирин туфайли дори воситаларига чидамли бўлган саратон ҳужайралари улуши кўпаяди.

Тадқиқот муаллифлари бундай хулосаларга in vitro лаборатория тажрибалари давомида келишди. Эндиликда, олимлар in vivo натижаларини текширишни режалаштиришмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Аспириннинг хавфли хусусияти топилди