22:02 / 08.09.2017
9 074

Энди тиши оғриганлар шифокорга боришдан чўчимаса ҳам бўлади...

Энди тиши оғриганлар шифокорга боришдан чўчимаса ҳам бўлади...
Буюк Британия стоматология олимларининг янги ихтироси шу ҳақда. Тиш касалликлари билан оғриган беморлар кўп ҳолларда шифокор ҳузурига боришга чўчишади ва касалликни ўтказиб, уни янада зўрайиб кетишига замин яратиб беришади. Яқинда Буюк Британия стоматология олимлари янги ихтирони амалга оширишди. Бу ихтиро билан энди ҳеч ким тиш оғриғидан шифокорга кўринишдан чўчимайди.

Буюк Британия олимлари тиш касаллигидан азият чекаёт­ган 100 нафар беморда мазкур ихтирони синаб кўришди. 95 нафар беморда бу ижобий натижани кўрсатди. Бемор даволаш курсисига ўтириши билан унга 3D кўзойнак берилади ва у кўз олдида 3D виртуал оламга саёҳат қилади. Бу билан у оғриқдан ва бошқа ташвишлардан халос этилади.

Қарабсизки, бемор оғриқни батамом унутади. Беморларга тиш даволаш мобайнида ҳеч қандай оғриқни қолдирувчи укол ёки дори берилмайди. Яқин кунларда ихтирони омма эътиборига ҳавола этиш режалаштирилган. Олимлар бу ихтиро ҳақида ҳали тўла маълумот беришмаяпти. Барчаси тақдимот кунига режалаштирилганини айтишмоқда.

Манба: darakchi.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Энди тиши оғриганлар шифокорга боришдан чўчимаса ҳам бўлади...