06:30 / 11.09.2017
7 739

Oлимлар саратон тўқималарини ўлдира олувчи роботчалар яратди

Oлимлар саратон тўқималарини ўлдира олувчи роботчалар яратди
Аслида бу роботчалар, олимлар тили билан айтганда, наноботлар ўтган йили яратилиб, ихтирочилар Нобел мукофотини ҳам олиб улгуришган. Аммо синовлар энди бошланди. Наноботларнинг саратон хасталиги тўқималарини бир лаҳзадаёқ йўқ қила олиши балиқлар ва микроорганизмларда қайта-қайта текшириб кўрилди. Натижа ёмон бўлмади.

Роботчалар аввал керакли оқсилни мўлжалга олади ва шундан кейин асосий нишонни хатога йўл қўймасдан топади. Организмга кириб боришда уларга чироқ нурининг сира ҳожати йўқ. Чироқ нури ичкарига кириб бўлгач, саратон хасталиги тўқималари томон йўл олган маҳал керак бўлади. Нур кўмагида роботчалар йўқ қилиниши зарур бўлган саратон тўқимасини топади-ю, шу ондаёқ ўлдиради ва кейинги тўқимага ўтади.

Олимларнинг айтишича, бу нанороботчалар нафақат саратон шишлари, тўқималарини йўқ қилиш, балки дорини организмнинг кўзланган ерига аниқ етказиб беришда ҳам жуда қўл келади.

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Oлимлар саратон тўқималарини ўлдира олувчи роботчалар яратди