09:42 / 19.09.2017
7 411

Қўлда ҳам варикоз бўладими?

Қўлда ҳам варикоз бўладими?
— Қўлимнинг билак кафт соҳасида варикоз бор. Оғир нарса кўтарсам, оғриқ беради. Бу дарднинг давоси борми? Жарроҳлик муолажасини тавсия этишаяпти. Аммо кейинчалик бирор асорати бўлса-чи, деб иккиланаяпман. Нима маслаҳат берасиз?

Санжарбек Юсуфжонов, Тошкент шаҳри


Сунатилла Юлчиев, спорт шифокори:

— Айнан билак кафт соҳасида варикоз димланишларни кузатмаганман. Саволингиз мазмунига кўра, сиз назарда тутаётган ҳолат гигромага ўхшаяпти. Гигрома билак кафт бўғимида қалтис ҳаракатлар эвазига капсуланинг йиртилиши ва бўғимдан чиққан суюқликнинг мушак остига тўпланиб қолишидир. Диққат қилинг, агар шиш узоқ вақт мобайнида сақланиб турган бўлса, жарроҳлик амалиётига мурожаат қилиш лозим. Борди-ю бунинг акси бўлса, шишнинг юзага келганига кўп бўлмаган тақдирда консерватив даво чораларини қўллаш мумкин. Айни вазиятда шифокор кўригидан ўтишингизни тавсия қиламан.

Манба: «Даракчи»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Қўлда ҳам варикоз бўладими?