Ёшартирувчи қора седана... » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ёшартирувчи қора седана...

  • Тиббиёт
  • 21-09-2017, 13:05
  • 1 459
  • Ёшартирувчи қора седана...
    Қора седананинг ёғи таркибидаги Омега-6 ва Омега-9 ёғ кислоталари юрак қон-томир, асаб, ҳазм қилиш тизимини ва тананинг гормонал балансини яхшилайди, шамоллашнинг олдини олиб, иммунитетни мустаҳкамлайди, танани турли хилтлардан тозалайди. Таомни парчалашда катта ёрдам беради. Унинг таркибидаги витамин Е эса ёшартирувчи таъсирга эга. Ортиқча вазн, қандли диабет, нафас олиш йўллари касалликларида, шунингдек, саратон касалликларининг олдини олиш учун ва эмизувчи аёлларга ҳам седана ёғини истеъмол қилиш тавсия этилади.

    Шифо топиш учун седана ёғини 3-4 ой давомида кунига (нонуштадан кейин) 1 чой қошиқ қабул қилиш зарур. Болаларга эса (6 ёшдан катта) ярим чой қошиқ ичирган мақсадга мувофиқ. Муолажани 2 ойлик танаффусдан сўнгра яна такрорлаш мумкин.

    Мумкин эмас
    : ҳомиладор аёлларга, шунингдек, яқинда жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказган беморларга тавсия этилмайди. Баъзи ҳолларда седана ёғи аллергияни келтириб чиқариши ҳам мумкин.

    Манба: darakchi.uz