1. Агар ҳар куни 3 дона ёнғоқни 1 дона олма билан есангиз, умрингиз узаяди. Табиблар бошланишига 1 дона ёнғоқдан еб, борган сари миқдорни кўпайтиришни тавсия этишади.
2. Чекувчи ўпкасини никотиндан тозалаш учун ҳар куни бир стакан янги сиқилган сабзи шарбати ичиринг. Шамоллаш жонингизга тегдими? Унда қирғичдан чиқарилган сабзи енг ёки сабзи шарбатини сут билан ичинг. Сабзи шарбати организмдан шамоллашни қайталатувчи шилимшиқни чиқариб ташлайди.
3. Xотирангиз сустлашиб бораяптими? Майдаланган 2 ош қошиқ маврак ўтини 1 стакан қайнаган сувда дамлаб қўйинг. Кун давомида 2-3 марта ярим стакандан ичинг.
4. Юрак, буйрак, гепертония, шишиб кетиш касалликларида ёки уларнинг олдини олиш учун ҳафтада бир марта 300 гр. сули ёрмасидан тайёрланган шакарсиз, тузсиз бўтқани бешга бўлиб, кун давомида енг. Чой ўрнига эса наъматак дамламасидан ичинг.
5. Иммунитетни кўтариш ва организмни соғломлаштириш учун фойдага кон асалнинг ўзини эмас, уни гулчанги билан бирга истеъмол қилинг. Оч қоринга 1 чой қошиқ асал ва ярим чой қошиқ гулчангини аралаштириб енг.
6. Кўпроқ ёрқин рангдаги мевалардан истеъмол қилинг. Биласизми, С витаминидан кўра апельсин ейиш фойдалироқ экан.
7. Кўп инсонлар сиқилганларида, тушкунликка тушиб қолганларида ташвишларини овқат ейиш билан унутгилари келади. Кўп ва асабда ейилган овқат ҳазм ҳам бўлмайди, организмга фойда ҳам келтирмайди. Сизнинг ичингиздаги бўшлиқни тўлдиришга овқатнинг умуман алоқаси йўқ.
Манба: darakchi.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди