Кўпчилик анатомия, физиология фанларида ўрганилмаган нарса қолмади, деб ўйлашмоқда. Аслида эса бу фанларни ўрганганингиз сари янада мукаммалликларни ҳис қила бошлайсиз...
Масалан, Массачусетс тадқиқотчилари юракда турли ҳодисалар туфайли нобуд бўлиб, ўз фаолиятини йўқотган ҳужайраларни қайта тиклашга ёрдамлашувчи янги иммун ҳужайрани топишди. Бу ҳужайра ҳозиргача илм-фанда маълум эмас эди. Унинг вазифаси шундайки, тобора заифлашаётган ҳужайранинг қайта тикланишида кўмаклашади. Олимлар бу ҳужайра фаолиятини ўрганиб, уни янада яхшилаш йўлларини тадқиқ қилишди ва янги формула ишлаб чиқишди. Бу тадқиқотни юрагида нуқсони бор сичқонда синаб кўришди. Маълум муддатдан кейин сичқоннинг юрагида ўзгариш юз бера бошлади. Бир ой олдин фаолиятини йўқотган ҳужайралар ўз фаолиятини тиклай бошлади.
Олимларнинг айтишларича, бу каби ҳужайралар инсоннинг барча органларида мавжуд. Фақат турли препарат, реакциялар таъсирида маълум бир аъзо ҳужайралари ва бунинг оқибатида уларни тикловчи ҳужайралар ҳам нобуд бўляпти. Олимлар мазкур тадқиқот устида ишламоқдалар. Улар бу турдаги ҳужайраларнинг фаолиятини янада яқинроқдан ўрганишлари кераклигини айтишмоқда.
Манба: Darakchi.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди