15:40 / 17.10.2017
31 764

Хол ҳамиша ҳусн...ми?

Хол ҳамиша ҳусн...ми?
Кўпчилик танадаги холларнинг барчаси хавфли бўлади, дейишади. Лекин аслида ундай эмас. Холлар хавфсиз бўлади, лекин айрим ҳолатлар сабаб улар хавфли ўсимтага айланиши мумкин, натижада эса хол тери саратонига ҳам олиб келиши мумкин. Ўз вақтида даволанмаганида эса салбий оқибатларга олиб келади. Бу ҳақда олий тоифали дерматолог-шифокор Нодира РИЗАЕВАга мурожаат қилдик.

Хўш, холлар ўзи қандай пайдо бўлади?
Холлар — терида меланоцитлар (доғ пайдо қилувчи ҳужайралар) кўпайиши натижасида пайдо бўлади. Худди шунинг учун ҳам холлар қўнғир ёки қора рангда бўлади, кам ҳолатлардакўкимтир ва қизил рангга ўзгаради. Холларнинг пайдо бўлиши наслдан-наслга ўтади, лекин холнинг миқдори болаликда ва ёшликда қуёшда кўп юриш натижасида келиб чиқади. Аёлларда эса хол ҳомиладорлик вақтида организмда гормонал ўзгаришлар натижаси ҳам пайдо бўлиши мумкин.

Хавфли холни қандай аниқлаш мумкин?

Соғлиқ учун холлар ҳеч қандай хавф туғдирмайди. Чункихолхавфсиз пайдо бўлган шиш ҳисобланади. Аммо айрим холлар маълум тип ҳужайралардан иборат бўлиб, тери саратони касаллиги сабабчиси бўлиши мумкин.

Улар қуйидаги аломатларга эга бўлади:
1.Ассиметрия
2.Ташқи кўриниши турлича
3.Турли рангда
4.Вақт ўтиши билан ўзгарувчан

Оддий ҳол одатда унчалик катта бўлмайди ва доирасимон ёки чўзиқроқ, бир хил рангда бўлади. Бу аломатлардан бирортаси ўзгарганда, зудлик билан тери касалликлари шифокори —дерматолог ёки онкология мутахассисига маслаҳат билан мурожаат қилишингиз лозим. Агарда қичишиш, оғриқ, шамоллаш ва қонаш аломатлари пайдо бўлса, шифокорга боришни пайсалга солманг.

Холнинг ҳолатини аниқланг
Танасида 40 ва ундан кўп холи бор одам мунтазам равишда шифокор кўригидан ўтиб, териси ҳолатини текширтириб туриши лозим. Мутахассислар бир кўришданоқхолнинг ҳолатини аниқлай олишади. Агар шифокорга бирор холнинг кўриниши ёқмаса ҳам, хавотирга тушишга ўрин йўқ. Айрим холларни ўз вақтида олиб ташлаш саратон касаллигининг олдини олишга ёрдам беради.

Холдан холи бўлиш учун...
Холларнинг катталигига қараб, уни олиб ташлаш усуллари танланади. Майда хол игна ёрдамида ўйиб олиб ташланади, катта хол скальпель билан кесиб олиниб, ҳосил бўлган яра четлари тикиб қўйилади. Лазер ёрдамида холни олиб ташлаш усули фақат косметик мақсадда қўлланилади. Бунда куйдирилган ҳужайранинг хавфлилигини текшириб бўлмайди ва натижада хавфли ўсимта пайдо бўлаётгани кўринмайди.

Мумкин эмас
  • Ҳеч қачон ўзингиз холни олиб ташлашга уринманг! Бу нафақат хунук чандиқ ҳосил қилади, балки терининг чуқур қаватларига ҳаёт учун хавфли инфекция тушишига ҳам олиб келиши мумкин.
  • Холни олдиргандан кейин икки ҳафта давомида спорт билан шуғулланманг ва жароҳат жойига сув теккизманг! Қолган холларингизни ҳам кўздан кечириб туришни унутманг!

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Хол ҳамиша ҳусн...ми?