10:00 / 22.10.2017
12 394

Йўталга қарши ҳалқона даволар

Йўталга қарши ҳалқона даволар

Кунлар аста-секин салқинлашиши билан болалар ва катталар орасида йўтал муаммоси авж олади. Шундай пайтда ҳар биримизнинг уйимиздан топиладиган оддий воситалар кўмаги билан ушбу муаммони ҳал қилиш мумкин.

1. 2 ошқошиқ сариёғ, 2 та тухум сариғи, 1 чойқошиқ ун ва 2 чойқошиқ асал яхшилаб аралаштирилганча йўтал тутган пайтда 1 чойқошиқдан истеъмол қилинади.

2. Анжирни сутда қайнатиб ичган киши йўтал тутишидан ҳам тезроқ ҳалос бўлади.

3. Бир чойқошиқ укроп уруғини 1 чойнак сувга дамлаб ичиш балғам кўчишида фойда қилади.

4. Орасига сариёғ ёки думба солиб, буғда, шунингдек димлаб пиширилган беҳи ёки шолғом қуруқ йўтални даволашда энг яхши воситадир.

5. Ёғи олинмаган сутни сариёғ билан қайнатиб, иссиқ ҳолида ичиш томоқни юмшатади, қирилиши ва йўтал тутишида фойда беради.
6. Йўталда аччиқ бодомни ҳудди чой каби дамлаб ичишнинг ҳам нафи каттадир.

7. Олма ёки анжир қоқиси дамлаб ичилса, балғам кўчириб, томоқни юмшатади.

8. Картошка пўсти билан қайнатилади ва суви тўкиб ташлангач, иссиқ ҳолида бирор идишга солиниб, нафас йўлларига тўғирланади. Бошга рўмол ёки сочиқ ёпиб олинади. Бу амал юқори нафас йўлларининг яллиғланишига фойда қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Йўталга қарши ҳалқона даволар