11:15 / 22.10.2017
8 393

Манна ёрмасининг сиз билмаган зарари

Манна ёрмасининг сиз билмаган зарари

Ҳар биримиз болаликда манна ёрмасидан тайёрланган бўтқани жуда яхши кўрганмиз. Унинг майин таъмини эслаганда болалик ҳотираларининг ўз ўрнидан бош кўтариши ҳам бежизга эмас. Орамизда айримлар унинг суюқ ҳолатда тайёрланганини, яна кимлардир эса қуюқроқ кўринишини тановул қилишга истак билдирадилар. Бу турдаги бўтқани болалар ҳам севиб истеъмол қилишлари рост. Аммо унинг сиз билмаган зарарли жиҳатлари борки, улардан хабар топиш асло зарар қилмайди.

Диетологлар фикрига кўра, манна ёрмаси таркибидаги витамин, минераллар ва оқсил организм учун фойдали бўлса-да, ёрма болакайлар учун хавф туғдириши ҳам мумкин. Бўтқанинг чўзилувчан бўлишига ёрдам берувчи глютен аллергия келтириб чиқариши, шунингдек ошқозон шиллиқ қаватини юпқалаштириб юбориши ҳақиқат.

Ёрма таркибидаги фитин эса организм томонидан кальцийнинг сингдирилишига тўсқинлик қилади.

Бундан келиб чиқадики, манна ёрмасидан тайёрланган бўтқани кунора истеъмол қилиш ярамайди. Ҳафтасига 1-2 марта тановул қилишни эса меъёрий деб баҳолаш мумкин.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Манна ёрмасининг сиз билмаган зарари