22:30 / 05.11.2017
9 500

«Мельдоний» дори воситаси асосчиси пиёнисталикка қарши дори яратди

«Мельдоний» дори воситаси асосчиси пиёнисталикка қарши дори яратди
Академик Ивар Кальвинш етакчилигидаги Латвия университети олимлари пиёнисталикка қарши кескин кураша олувчи янги дори воситасини яратишди.

Агар шу кунга қадар клиникаларда пиёнисталикка қарши курашда ишлатиладиган дори беморнинг кўнглини айнитиб, бош айланиши, ҳушдан кетиш ва ўзини ўта лоҳас ҳис этишга мажбурлаб келган бўлса, Кальвинш ва унинг ҳамкорлари яратган янги дори аксинча кайфиятни кўтариб, ўзингизни янада кучли ҳис этишга мажбур этади.

Худди шу жараёнда бемор спиртли ичимликдан кўра бир пиёла кўк чой ичишни хоҳлаб қолади. Кайфияти кўтарилиб, ҳаётдан завқ ола бошлайди. Спиртли ичимликка бўлган эҳтиёжини йўқотади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » «Мельдоний» дори воситаси асосчиси пиёнисталикка қарши дори яратди