07:27 / 12.11.2017
72 854

Жўхори попугининг фойдаси бисёр

Жўхори попугининг фойдаси бисёр
Олимларнинг фикрича, жўхори попугини истеъмол қилган инсонлар саратон касаллигига бошқаларга нисбатан камроқ чалинар эканлар.

Попукдан тайёрланган дамламалар жигар шишлари, буйракдаги тошларни суриш ва нефритда ёрдам беради.

Дамламани тайёрлаш учун 1 ошқошиқ попук устига 1,5 стакан қайнаган сув солинади ва 1 соат давомида паст оловда қайнатилади.

Совигач, сузилиб, 1-2 ошқошиқдан кунига 4 маҳал ичилса, сафро ҳайдашга ҳам ёрдам беради.

Жўхори попугини асал билан истеъмол қилингани ўпка силини даволашда фойдали.

Ўт пуфагидаги тошларни туширишда эса 3 ошқошиқ ўт ва 200 мл сувдан дамлама тайёрлаш лозим.

Жўхори попуги қондаги холестирин моддасини камайтиши хусусиятига эга. Шунингдек, унинг таркибида В гуруҳига оид кўплаб витаминлар мавжуд.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Жўхори попугининг фойдаси бисёр