Қаҳванинг фойдали хусусиятлари аниқланди

  • Тиббиёт
  • 15-11-2017, 15:27
  • 818
  • Қаҳванинг фойдали хусусиятлари аниқланди
    Олимлар қаҳва кўплаб касалликларнинг ривожланишига тўсқинлик қила олишини аниқладилар. АҚШ кардиологлари ассоциациясида Колородо университети тиббиёт мактаби мутахассислари маъруза қилиб, қаҳванинг фойдали хусусиятларини тилга олиб ўтдилар. Маълум қилинишича, ҳафтасига бир неча финжон қаҳва ичиш инфаркт хавфини 7 % га, инсульт хавфини эса 8% га камайтиради.

    Олимлар шунингдек қаҳва инсон организмига зарар эмас, фойда келтиришини, юрак-қонтомир тизимини яхши ҳолатда ушлаш ва юракнинг бир маромда ишлашига кўмак беришини алоҳида қайд этдилар. Аммо қаҳвани ҳаддан ортиқ кўп миқдорда истеъмол қилишнинг зарарлари ҳам инкор этилмади. Юрак-қонтомир касалликларининг ривожланишида эса ёғли гўштнинг хавфлироқ эканлигини айтилди. Тадқиқот натижаларига кўра, айнан ёғли маҳсулотларни истеъмол қилиш юрак-қонтомир касалликларининг ривожланишига олиб келади.