08:18 / 18.11.2017
9 723

Инсон бошини бошқа танага кўчириб ўтказиш операциясидан сўнг қалб қаерда бўлиши ҳақидаги савол пайдо бўлди

Инсон бошини бошқа танага кўчириб ўтказиш операциясидан сўнг қалб қаерда бўлиши ҳақидаги савол пайдо бўлди
Ушбу оламшумул тажриба натижасида инсон қалби тананинг қайси қисмида бўлиши ҳақидаги саволлар пайдо бўлди. Бу ҳақида “Tvzvezda.ru” сайти хабар бермоқда.

Руҳшунос Михаил Филяевнинг сўзларига қараганда, ушбу тажриба дунё илм-фани учун жуда қизиқ ҳодиса. Мутахассис фикрича, бу шунчаки тиббиётга тегишли воқеа эмас.

“Инсон қалби бутун танада яшаши ҳақидаги диний тушунчалар ҳам мавжуд. Одамнинг қалбини иккига бўлиш мумкин эмас. Мана шу ерда ушбу операцияга доир аҳлоқий саволлар келиб чиқади” дейди руҳшунос.

Иккинчи жиддий масала эса ушбу операцияни бошдан кечирган инсоннинг ўзгалар томонидан қандай қабул қилинишидир.

“Ушбу инсон энди кимгадир тегишли, у ёки бу оила аъзоси. Шу сабабли биз янги биологик инсонни ўрганиш ва турли томонлардан қабул қилиш эҳтиёжига дуч келамиз” дея қўшимча қилди Филяев.

Эслатиб ўтамиз, Хитойда 18 соатлик операция давомида инсон боши бошқа бир танача кўчириб ўтказилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Инсон бошини бошқа танага кўчириб ўтказиш операциясидан сўнг қалб қаерда бўлиши ҳақидаги савол пайдо бўлди