10:31 / 19.11.2017
10 591

Хитойда дунё тиббиёт тарихида илк бор одам боши бошқа танага ўрнатилди…

Хитойда дунё тиббиёт тарихида илк бор одам боши бошқа танага ўрнатилди…
Жарроҳлик операцияси жами 18 соат давом этди. Амалиёт давомида мижознинг умуртқа поғнасини тўғрилаш, асаб тизими ва қон томирларни меъёрий ҳолатга келтиришга ҳам эришилди.

Ушбу жарроҳлик амалиёти муваффақиятли якунлангани ҳақида италиялик нейрожарроҳ Сержо Канаверо (Sergio Canavero) матбуот анжуманида расман маълум қилди. Унинг айтишича, амалиёт Хитойнинг Харбин тиббиёт университети жамоаси билан бирга доктор Жэнь Сяопин (Xiaoping Ren) етакчилигида ўтказилди. Фақат бу ерда донор ҳам, бемор ҳам оламдан ўтган одамлар эди. Шунинг учун ҳам бу жарроҳлик амалиёти тирик одамнинг боши бошқа танага ўрнатилса, муваффақиятли кечишига ҳозирча кафолат бера олмайди. Канаверонинг таъбири билан айтганда, бу амалиёт жиддий иш олдидан тажриба мактабини ўтади холос.

Италиялик мутахассиснинг айтишича, тирик одамнинг бошини ўзга танага ўрнатиш амали яқин вақтларда ташкил этилади. Бу жарроҳлик амалиётида россиялик мижознинг боши беморга ўрнатилиши мўлжалланган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Хитойда дунё тиббиёт тарихида илк бор одам боши бошқа танага ўрнатилди…