11:15 / 28.11.2017
7 781

Ҳиндистонлик жарроҳлар бемор ошқозондан 7 кг оғирликдаги мих, болт ва тангаларни чиқариб олишди

Ҳиндистонлик жарроҳлар бемор ошқозондан 7 кг оғирликдаги мих, болт ва тангаларни чиқариб олишди
Ҳиндистонлик шифокорлар ошқозонидан металл буюмлар топилган беморнинг руҳий ҳолати қониқарли эмас деб ҳисоблашмоқда.

35 ёшли бемор Мақсуд Хон шифохонага ошқозонидаги оғриқлардан шикоят қилиб келган.

Беморнинг яқинлари унинг велорикша ҳайдаши ва мижозлари унинг хизмат ҳаққини одатда танга пул билан тўлашларини айтишган.

Мақсуд сўнгги пайтларда оғир тушкунлик ҳолатидан азият чеккан ва таҳминларга кўра, қаттиқ сиқилиш оқибатида танга ҳамда металл буюмларни ютишга одатланган.

Хабарда айтилишича, айни пайтда эркакнинг аҳволи яхши. У бошқа ҳеч қачон металл буюмлар ютмасликка ваъда берган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Ҳиндистонлик жарроҳлар бемор ошқозондан 7 кг оғирликдаги мих, болт ва тангаларни чиқариб олишди