11:00 / 28.11.2017
39 154

Тиш оғриғини даволовчи ғаройиб рецептлар

Тиш оғриғини даволовчи ғаройиб рецептлар
Мабодо Сизни тиш оғриғи безовта қилиб қолса, қуйидаги оддий рецептлардан фойдаланиб оғриқни бартараф қилишингиз мумкин:

1. 2-3 дона кичик баргизуб ўсимлиги баргини 7-8 та ялпиз барги билан оғизга солиб, оғриган тиш устида 2-3 дақиқа чайнаб ушлаб туриш ҳамда баргизуб баргини қўлда бироз эзиб, икки қулоқ тешигига 4-5 дақиқа қўйиб туриш тиш оғриғини қолдиради.

2. Шотут баргининг суви билан оғиз чайилса, тиш оғриғи қолади.

3. Тиш оғриғини қолдиришда саримсоқ, ялпиз, баргизуб, қалампир, қовоқ, қовун, совун ўт, сигирқуйруқ, қоқигул, атиргул ҳам фойдали ҳисобланади. Бунинг учун уларнинг биридан дамлама тайёрлаб, оғзингизни ғарғара қилсангиз, кифоя.

4. Бир пиёла қайнаган сувга бир чой қошиқ ош тузидан солиб аралаштиринг ва ҳар куни икки марта ана шундай сув билан тишларингизни чайқанг.

5. Ҳар замонда қурут сўриб юрсангиз, тишингиз соғлом ва бақувват бўлади.

6. Чинор пўстлоғини узум (олма) сиркасида қайнатиб, оғиз ғарғара қилинса ҳам тиш оғриғи қолади.

7. Аччиқтош ҳам тиш оғриғини қолдиради. Бунинг учун 1 грамм аччиқтошни ярим литр қайнаган сувда эритиб, уни 7 га бўлинг ва бир ҳафта давомида кунига 3 маҳал оғзингизни чайинг.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Тиш оғриғини даволовчи ғаройиб рецептлар