10:40 / 03.12.2017
9 539

Олимлар қувватбахш ичимликлардан ҳам кучлироқ мева қайси эканлигини аниқлашди

Олимлар қувватбахш ичимликлардан ҳам кучлироқ мева қайси эканлигини аниқлашди
Шимолий Каролина университетида фаолият олиб борувчи америкалик тадқиқотчилар изланишлари натижасида тетиклаштирувчи хусусиятга эга бўлган энг кучли мевани аниқладилар.

Тадқиқот давомида кўнгилли велопойгачилар икки гуруҳга ажратилди ва бирига махсус спорт ичимликлари, иккинчисига эса оддий бананлар берилди.

Маълум қилинишича, банан ҳар қандай қувватбахш ичимликлардан кучлироқ экан. Мева ўз таркибида юқори миқдордаги клетчатка, калий, В 6 гуруҳидаги витаминлар ва антиоксидантларни сақлайди.

Бундан ташқари бананлар таркибида фойдали шакарлар (сахароза, фруктоза, глюкоза) ҳам мавжуд бўлиб, улар ҳеч қандай зиёнсиз организм тонусини оширади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Олимлар қувватбахш ичимликлардан ҳам кучлироқ мева қайси эканлигини аниқлашди