Узоқ умр кўришнинг яна бир сири аниқланди

  • Тиббиёт
  • 13-12-2017, 20:30
  • 1 125
  • Узоқ умр кўришнинг яна бир сири аниқланди
    Италиялик олимлар мамлакатнинг жанубий қисмида истиқомат қилувчи нуроний инсонлар руҳиятидаги ўзига ҳосликларни ўрганиб чиқдилар.

    “Биз узоқ умр кўраётган ушбу инсонлар гуруҳи руҳиятида умумий сифат – қатъийлик, ҳаётига ижобий назар ташлаш, оила, ер ва эътиқод тушунчалари билан мустаҳкам алоқа ўрнатганликларини кўрсатиб бердик” дейди мутахассис Дилим Жесте.

    Маълум қилинишича, узоқ умр кечиришнинг уддасидан чиқа олган бу инсонлар бошқаларга қараганда ваҳима ва тушкунлик ҳолатидан камроқ азият чекадилар. Уларда оптимизм, ишлашни севиш туйғулари мавжуд бўлиб, ўзи ва яқинлари яшаётган Ер сайёрасига жуда қаттиқ боғланиб қолганлар.

    Айнан мана ҳолат узоқ умр кўришнинг яна бир сири сифатида эътироф этилмоқда.