Олимлар томонидан “Бахт таблеткаси” яратилди

  • Тиббиёт
  • 14-12-2017, 22:01
  • 998
  • Олимлар томонидан “Бахт таблеткаси” яратилди
    Квисленд университети олимлари “Бахт ва севги гормони”нинг мукаммаллаштирилган синтетик намунасини яратишга муваффақ бўлдилар.

    Генетик ва нейробиологлар ушбу препаратни окситоциннинг яхшиланган кўриниши дея аташмоқда.

    Хабарда келтирилишича, таблетка инсон организмига мутлақо зарар етказмайди ва унинг ножўя таъсирлари ҳам мавжуд эмас.

    Мазкур препарат окситоциндан фарқли равишда органимда юрак-қонтомир касалликларининг пайдо бўлиши эҳтимолини вужудга келтирмайди, ҳеч қандай ножўя таъсирларсиз инсондаги “бахт ҳолатини” узоқ муддатга қадар ушлаб туради.

    Кемирувчиларда синовдан ўтказилган препаратни асаб тизими билан боғлиқ жиддий касалликларда қўллаш, клиник тушкунлик ва аутизмга чалинган беморлар муолажасини енгиллаштиришда ишлатиш мумкин.