Одатда бу патология ривожланган болалар туғруқ санасигача ҳам яшай олишмайди.
Чақалоқнинг онаси Наоми Финдли қизалоқда “юрак эктопияси” борлиги ва унинг юрак мушаги кўкрак қафасидан ташқарида бўлиши ҳақида ҳомиладорлик пайтидаёқ эшитган. Шифокорлар унинг яшаб кетишига умид йўқ эканлигини айтгандилар.
Шифокорлар Наомига ҳомилани олдириб ташлашни маслаҳат беришди. Аммо Наоми қизалоқдан воз кечмади. “Уни дунёга келтирганимдан кейин йиғлаганида, турмуш ўртоғим билан ўзим ҳам унга қўшилишиб йиғладик. Биз унинг яшаб кетишига ишонган эдик” дейди Наоми.
Хабарда айтилишича, чақалоқ дунёга келгач, уни инфекциялардан ҳимоялаш учун дарҳол пластик пакетга ўраб қўйишган ва лестерлик шифокорлар томонидан қаттиқ назорат қилиб турилган. Қизалоқ 3 ҳафталик бўлгач, 3 та операцияни бошдан ўтказди.
Натижада эса юрак ўз ўрнига қайтарилди ва чақалоқ ҳаёти сақлаб қолинди.
Бу ҳақида шифокор Фрэнсис Булок шундай дейди:
“Юраги ташқарига чиқиб туғиладиган чақалоқлар миллиондан биттага тўғри келади. Одатда бундай болалар она қорнидалигидаёқ вафот этишади ва бу менинг тажрибамдаги биринчи яшаб кетиш ҳолати!” “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди