Олимлар ишлов берилган гўшт маҳсулотларини истеъмол қилиш, инсонларда хавфли ўсмалар келиб чиқишининг эҳтимолини оширишини аниқлашди. Бу тўғридаги мақола European Journal of Cancer илмий журналида чоп этилди.
Глазго университети мутахассислари 260 минг нафар ўрта ёшдаги аёлларда илмий тадқиқотлар ўтказишган.
Тадқиқотда аниқланишича, бир кунда 9 (тўққиз) грамм қайта ишланган гўшт маҳсулотларини истеъмол қилиш, аёлларда кўкрак саратони билан касалланиш эҳтимолини 15 фоизга оширади. Бу, бир ҳафта давомида иккита сосиска ёки учта паррак қилиб кесилган, дудланган гўштни истеъмол қилиш деганидир.
Тадқиқот натижасида қайд этилишича, айнан қайта ишланган гўшт маҳсулоти шундай хавф туғдиради.
Бундан олдинроқ, БЖССТ бир кунда 50 грамм қайта ишланган гўшт маҳсулотини истеъмол қилиш, инсонда хавфли ўсмалар пайдо бўлиши эҳтимолини 18 фоизга оширишини аниқлаган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг