15:37 / 13.01.2018
6 129

100 йил яшашга ёрдам берувчи оддий қоидалар

100 йил яшашга ёрдам берувчи оддий қоидалар
Статистика маълумотларига қараганда, охирги вақтларда сайёрамизда узоқ умр кўрувчилар сони камайиб бормоқда. Ўртача умр кўришнинг пасайиши кўпгина сабабларга боғлиқ.

Бу ерда атроф-муҳит, замонавий одамларнинг яшаш тарзи ва одатлари ҳам катта роль ўйнайди. Лекин ҳар қандай одам ўз умрини узайтириш имкониятларини топа олади — бунинг учун баъзи нарсаларга бўлган муносабатларни қайта кўриб чиқишнинг ўзи кифоя.

Ҳаётдаги мақсади

Ҳаммага маълумки — ишловчи ва фаолликни сақлаб қолган қариялар вақтини вегетатив ҳолатда ўтказадиганларга қараганда анча узоқроқ яшайди. Бу нафақат яшаш учун бор кучи билан тирмашиш керак бўлган ёшда иш беради. Ҳаёт оқимининг унумли бўлиши ҳар қандай ёшда ҳам мўъжизавий тарзда қувват бағишлайди.

Тўғри овқатланиш

Меъёрида ва хилма-хил, оддий маҳсулотлар билан овқатланиш — инсон организмининг узоқ ва мукаммал фаолият кўрсатишининг муҳим қоидаси ҳисобланади. Шуни эсда тутиш керакки, меъда ва бутун ҳазм қилиш тизимимиз тегишлича ишлаши керак — бунинг учун унга етарли миқдорда озуқа толалари ва мувофиқлаштирилган миқдорда оқсил, ёғ ва углеводлар керак бўлади.

Мунтазам машқлар

Доимий меъёрий машқлар узоқ ва функсионал ҳаётнинг асосий омили ҳисобланади. Кучларни тўғри тақсимлаш ва янги ҳаракатларни ўрганиш эскиришга олиб келмайди, аксинча организмнинг ўз-ўзини тиклашига ёрдам беради.

Билингвизм

Нейрофизиологлар икки ва ундан ортиқ тилни биладиган одамлар иштирокида бир неча тадқиқотлар ўтказди ва ҳайратланарли натижаларни аниқлади.

Суҳбатлашиш вақтида билингларнинг мия зоналари анча фаоллашгани, кам тилни биладиган тадқиқот қатнашчилари эса анча пассив фаолият кўрсатгани маълум бўлди.

Бу айниқса кексайганда, миянинг ақлий имконияти анча пасайган ёшда жуда муҳимдир.

Уй ҳайвонлари

Ҳаётингизда бирон-бир жониворнинг пайдо бўлиши сизни беихтиёр актив фаолият кўрсатишга мажбур қилувчи тартибсизлик яратишга қодир.

Ҳайвонлар билан алоқа қилиш шунингдек, шахсий ҳаётингизга бўлган муносабатингизни ўзгартиришга ёрдам беради.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » 100 йил яшашга ёрдам берувчи оддий қоидалар