Беморларининг жигарида ўз имзосини қолдирадиган жарроҳ турмадан чиқди

  • Тиббиёт
  • 13-01-2018, 19:56
  • 1 228
  • Беморларининг жигарида ўз имзосини қолдирадиган жарроҳ турмадан чиқди
    Ўз беморларининг жигаридаги қон томирларини куйдириб, чандиқлар билан ўз исмининг бош ҳарфини ҳосил қиладиган британиялик жарроҳ турмадан чиқди. Саймон Брэмхолл ўз айбини тан олган ва унга 10 минг фунт ҳамда 10 йиллик жамоат ишлари жазоси белгиланган.

    Хабарда айтилишича, жарроҳ операциялар чоғида беморнинг қон томирларини шундай усулда куйдирганки, ҳосил бўлажак чандиқлар шифокор исмининг бош ҳарфини ҳосил қилган.

    Жарроҳнинг қилмиши беморлардан бирининг жигари билан боғлиқ муаммолар юзага келган пайтда бошқа бир жарроҳ Брэмхолл монограммасини кўриб қолгандан кейин очилган эди. Жарроҳнинг адвокатлари шифокор бу усул билан ҳамширалар кайфиятини кўтаргани ҳақида айтишган.

    loading...
    Яндекс.Метрика