Бедана тухуми—барча касалликлардан фориғ этади

  • Тиббиёт
  • 18-01-2018, 23:15
  • 2 162
  • Бедана тухуми—барча касалликлардан фориғ этади
    Бедана тухумининг фойдали жиҳатлари қадимдан маълум бўлган. Ўзининг кичик ўлчамига қарамасдан, у жуда ҳам мазали ва тўйимли бўлиб, таркибида кўп миқдорда биологик фаол моддалар мавжуд.

    Товуқ тухуми билан таққослаганда, бедана тухумининг бир граммида икки марта кўпроқ А ва Д витамини борлигини айтиш мумкин. Шунингдек, унинг таркибида Б витамини, мис, фосфор, калий, темир, кобалт, никотин кислотаси ва тенги йўқ аминокислоталар мавжуд.

    Бедана тухумининг доривор хусусиятлари
    Товуқ тухумидан фарқли равишда бедана тухуми холестеринни камайтиришга хизмат қилади. Яна бир муҳим жиҳати, у аллергия чақирмайди, шунинг учун ҳам болалар таомномасига уни иккиланмасдан киритиш мумкин.

    Ушбу маҳсулотни мунтазам истеъмол қилиш инсон асаб тизими фаолиятини яхшилайди. Ундаги фосфор, калий ва темир моддалари хотирани мустаҳкамлайди. Мутахассислар хом бедана тухумини болалар ва қариялар рационига киритишни тавсия қилади.

    Бедана тухуми қон босимини нормаллаштиради ва ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди. У антибактериал ва иммунитетни мустаҳкамловчи хусусиятга эгалиги учун хаста ва нимжон кишиларга ҳам тавсия этилади. Маҳсулот камқонлик, юрак хасталиклари, кучли бош оғриғи, бронхиал астма, гастрит хасталигига чалинган кишилар учун ҳам фойдалидир.

    Бедана тухуми эркаклар қувватини оширувчи маҳсулот сифатида ҳам машҳур.

    Аёлларга ҳомиладорлик ва болани эмизиш даврида керакли витаминлар, аминокислота ва микроэлементларга бой бўлган бедана тухумини истеъмол қилиш тавсия этилади.

    Олимларнинг тадқиқотлари шуни кўрсатдики, 90 фоизи карбонат калцийдан ташкил топган бедана тухумининг пўчоғи дорихоналардаги калций воситасидан кўра осонроқ организм томонидан ўзлаштирилади. Бундан ташқари, унинг пўчоғида организм учун зарур бўлган мис, фтор, кремний, олтингугурт ва руҳ мавжуд.

    Бедана тухумининг афзалликларидан бири уни узоқ вақт сақлаш мумкинлигидир. Уни хона ҳароратида бир ойгача, музлатгичда эса 60 кунгача сақлаш мумкин.

    Бедана тухумини ҳар қандай кўринишда: хомлигича, қайнатиб ёки қовуриб истеъмол қилиш мумкин.

    ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
    Миттигина тухумни нафақат хомлигича истеъмол қилиш, балки қайнатиш, қовуриш, ҳатто дудлаш ва маринадлаш ҳам мумкин.

    Бедана тухуми терининг соғлом ва кўркам бўлишига ёрдам беради.

    Болалар бир кунда 2-4 дона, катталар 3-5 дона тухумни эрталаб оч қоринга истеъмол этиши тавсия этилади. Энг фойдалиси, тухумни хомлигича оч қоринга ичишдир. Буни уч-тўрт ой давомида танаффуссиз амалга ошириш лозим. Даволаш икки ҳафтадан кейин ўз самарасини кўрсатади. Уч ёшгача бўлган болаларга эса бедана тухумини пиширилган ҳолда берган маъқул.

    ЭНГ ШИФОБАХШ ТУХУМ
    Бедана тухуми таркибида эркаклар саломатлиги учун фойдали моддалар, микро ва макро элементлар, витаминлар 3-4 марта зиёд. Масалан, тухумдаги калий моддаси товуқ тухуминикига қараганда беш баробар кўпроқ. Бу эса эркаклик қувватини оширишда жуда самарали ёрдам беради.

    КИЧИК ТАВСИЯЛАР
    Бир стакан табиий шарбатга 2-3 та кўпиртирилган тухум ва бир қошиқ асал қўшинг ва ундан кунига бир маҳал қабул қилинг, қувватингиз ошади.

    Эркаклар потенцияни ошириш учун 40 кун давомида эрталаб 3 та, кечқурун 3 та бедана тухумини хомлигича ичиши лозим.

    3-4 ой бедана тухуми истеъмол қилиш дудуқланишни бартараф этиши мумкин.

    Яндекс.Метрика