Самарқандда шифокор хизмат вазифасини суистеъмол қилди (Видео)

  • Тиббиёт
  • 21-01-2018, 14:31
  • 1 004
  • Самарқандда шифокор хизмат вазифасини суистеъмол қилди (Видео)
    Ҳеч қандай асоссиз пул сўраган шифокор, бу пулни “инсоф” билан сўраётганини таъкидлаган. Порани ҳам инсоф билан ёки инсофсизларча сўраш мумкинми?

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган бу видео кишини уйлантириб қўяди, Президентимизнинг шунча жон куйдираётгани, халқни ўйлаб амалга ошираётган ишлари, раҳбар ва давлат ишчиларини инсофга чақириб келаётган бир пайтда шифокорлар “у замонлар” ўтиб кетганини ҳали ҳам ҳис қилишаётгани йўқ, шекилли.

    Тўғри бу билан биз барча шифокорларнинг “Гиппократ қасамини” бузишаётганини даъво қилмаймиз, лекин халқимизда “бир .... тана бутун подани бузади” деган нақл ҳам бежизга айтилмаган ахир.

    "Ўзгариш даврида", ўзгаришларингизни тарафдоримиз.

    Бир кунда кўп минглаб мухлисларга етиб борган ва уларнинг кескин норозилгига сабаб бўлган бу видео Самарқанд вилоятидаги шифохоналардан бирида рўй бергани тахмин қилинмоқда.

    Номаълум эркак киши шифокорнинг олдига кириб нега унинг хотинидан 25 минг сўм сўралгани ва бу ноқонуний эканлигини айтади.

    Ўз ўрнида шифокор эса, "сиз кўчадан келдингиз, касаллик тарихи ва варақангиз йўқ, шунга сўрадим, бермасангиз кетаверинг" деб жуда бамайлихотир гапирганини, Соғлиқни сақлаш вазирлиги қандай изоҳлайди. Ёки бу одатий ҳолми улар учун.

    Йўқ, буни изоҳлашнинг ҳожати йўқ, аксинча бундай ходимларни жазолаш керак, уларга тегишли тартибда чора кўриш керак, албатта қолганларга ўрнак бўлиши учун.

    Қандай чора кўрилганини эса ОАВда эълон қилиш фойдадан холи бўлмайди.

    Яндекс.Метрика