Ҳақиқатан ҳам туз «оқ ўлим»ми?

  • Тиббиёт
  • 21-01-2018, 23:09
  • 818
  • Ҳақиқатан ҳам туз «оқ ўлим»ми?
    Тузни ҳамма «оқ ўлим» деб атаса ҳам, лекин уни овқатга ишлатишда давом этади. Дунёдаги энг машҳур бу зираворга тенг келадигани йўқ ва у кўпчилик озиқ-овқатлар, таомлар таркибида бор. Туз — нафақат қўшимча, балки у яна ажойиб консервант ҳам. Асрлар давомида турли хил озиқ-овқатларни тузлаш ёрдамида сақлаб келганлар, бугунги кунда эса туз — мураккаб таркибли озиқ-овқатларнинг энг керакли масаллиғи ҳисобланади.

    Ҳақиқатан ҳам туз ўзи нима?
    Туз энг муҳим озуқа моддаси ҳисобланади ва инсон танасининг унга эҳтиёжи бор. Одам учун суткалик меъёр бир кунда бир чой қошиқни ташкил қилади.

    Денгиз тузи ва ердан қазиб олинадиган туз орасида унга ишлов берилиш бошлангунга қадар ҳеч қандай фарқ йўқ. Заводларда ишлов беришда хом ашёдан кальций, калий, магний, сульфат ва фторидлар олиб ташланади. Натижада дўконларда сотиладиган ош тузи ҳосил бўлади. Денгиз тузи ош тузининг таркибида бўлмаган микроэлементларга эга. Ош тузига қоидага асосан қўшимча элементлар қўшилади. Одатда бу йод ва ёпишишга қарши моддалардир.

    Қанча кўп туз есангиз, буйракларнинг иши шунча қийинлашади. Аъзоларнинг ҳамма кучи ортиқча натрийни қайта ишлашга сарф бўлади. Шунга қарамасдан қонда ортиқча тузлар йиғилади ва оғирлик юракка узатилади. Бу томирлардаги босимни оширади ва оғирлик бутун организм бўйлаб тарқалади.

    Хулоса: агар иложи бўлса, ортиқча чимдим туздан ёки пакетдаги тузли ёнғоқлардан воз кечинг. Шуни унутмангки, бу зиравор буйрак фаолиятини ёмонлаштиради, унда тошлар пайдо бўлишига сабаб бўлади ва қон босимини оширади.

    Яндекс.Метрика