07:06 / 30.01.2018
21 605

Жигарни соғломлаштирувчи ва унга қувват берувчи малҳамлар

Жигарни соғломлаштирувчи ва унга қувват берувчи малҳамлар
  • Жигардаги касалликларни баҳорда даволаган маъқул, ҳар қандай жигар хасталигини беҳи суви яхши даволайди. Бунинг учун беҳи шарбатидан кунига бир-икки коса ичиш керак бўлади. Неча кун ичиш касалликнинг оғир-енгиллигига, эски-янгилигига қараб белгиланади.
  • Ошқовоқ суви жигарга ниҳоятда фойдали, у сариқ касаллигининг олдини ҳам олади.
  • Қуруқ ўрик (туршак) пешоб ҳайдовчи бўлгани учун жигар фаолиятини яхшилашда қўл келади.
  • Бодринг, сабзи ва лавлаги сувини олиб, аралаштириб ичилса, жигар хасталикларини даволайди.
  • Жигар қуриши касалини бартараф этишда 60 гр. асалга 3 гр. боғ ялпиз сувини қўшиб уч маҳалдан ичилади.
  • Жигар кучсизлигини даволашда заъфарон, анор дони ва майизни уруғи билан чайнаб ейиш қўл келади.
  • Ҳар куни 3,5 гр. зира истеъмол қилиб юрилса, жигарни мустаҳкамлайди.
  • Ширин анор сувини мунтазам истеъмол қилиб юрилса, жигар тозаланади ва қуввати ортади.
  • Балиқни оловда кабоб қилиб ейилса, заифлашган жигарга жуда фойдали.
  • Кунига уч донадан аччиқ бодомни асалга қўшиб еб юрилса, жигар хасталикларига даводир.
  • Ўн беш грамм қовун уруғи янчиб ейилса, жигардаги тиқинларни очади.
  • Қурутни сувда эзиб ичилса (қуртоб) жигар ҳароратини пасайтиради.
  • Лимон сувини шакарли чойга аралаштириб ичилса, жигарга қувват бағишлайди.
  • Кунига 80-100 грамм шавел еб юрилса, жигарни мустаҳкамлайди.
  • Йигирма грамм семизўт уруғини янчиб элакдан ўтказиб, шакарли сув билан ичилса, жигар ҳароратини пасайтиради.
  • Ширин олма шарбати ва анжир жигарни қувватли қилади.
  • Хом хондон писта мағзи жигар совуқлигига даво.
  • Ошқовоқ сувда қайнатиб ейилса, жигар ҳароратини пасайтиради.
  • Бир ярим-икки грамм қалампирмунчоқни янчиб, янги соғилган сигир сути билан наҳорга ичилса, жигарга қувват беради.
  • Сабзини сувда қайнатиб, сўнг у асалга қўшиб ейилса, қонни тозалайди ва жигарга ёрдам беради.
  • Сирка ва асал қўшиб еб турилса, жигар хасталикларига шифо бўлади.
  • Жигари хасталанган беморлар товуқ гўшти, анор, майиз, нўхат истеъмол қилишлари, қатиқ ичиб туришлари керак.
  • Агар жигарингиз камқувват бўлса, равоч илдизини майда кесиб, қуритиб, ҳавончада янчиб шиша идишга солиб қўйинг-да, ундан эрталаб еб туринг.
  • Жигар оғриғини қолдиришда наъматакдан дамланган чой энг шифобахш малҳамлардан саналади.

Манба: Darakchi.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Жигарни соғломлаштирувчи ва унга қувват берувчи малҳамлар