14:00 / 31.01.2018
11 852

Анорнинг шифобахш хусусиятлари ҳақида...

Анорнинг шифобахш хусусиятлари ҳақида...
Организмни тозалаш учун…
Қонни тозалаш учун йилига 2–3 марта 3 ҳафтадан янги сиқилган анор шарбатини ичинг. Биринчи ҳафта овқатланиш орасида ярим стакандан 3 марта, иккинчи ҳафта 2 марта, учинчи ҳафта кунига 1 мартадан ичасиз.

Шиш ва сафро йиғилишга мойиллик бўлса...
Анор шарбатидан стаканнинг учдан бир қисмини тўлдириб, пешоб ва сафро ҳайдовчи восита сифатида ичинг.

Иштаҳасизлик бўлса…
Овқатдан 15 дақиқа олдин 1 дона анор ёки 0,5-1 стакан анор шарбатини истеъмол қилинг.

Ичак касаллиги...
3 ош қошиқ анор пўстлоғига 1 стакан қайнаган сув қуйиб, паст оловда ярим соат устини ёпиб қайнатинг. Совутиб кунига 3-4 кун 50 млдан ичинг.

Юқори тана ҳарорати, тумов ва томоқ оғриғида…

1 стакан анор шарбатига озроқ асал қўшиб ичинг.

Гижжалар...
Кунига 30 гр. анорнинг қуриган пўстлоғини туйиб, тайёрланган кукун иссиқ сув билан ичилса, гижжаларни йўқотади.

Ҳайз циклининг бузилиши...
Тухумдонлар эстроген гормонларини меъёрида ишлаб чиқаришини истасангиз, ҳайзнинг ёки ҳар ойнинг 7–10 кунлари 1 стакандан анор шарбати ичинг.

Манба: Darakchi.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Анорнинг шифобахш хусусиятлари ҳақида...