22:30 / 04.02.2018
94 378

Оёқ-қўллар увишиши жиддий хасталикдан дарак ҳисобланаркан…

Оёқ-қўллар увишиши жиддий хасталикдан дарак ҳисобланаркан…
Кўпчилигимиз ҳаётда бундай вазиятларни тез-тез бошдан ўтказиб турамиз. Масалан, бир жойда узоқ туриб, ёки ўтириб қолсак, оёқ ёки қўллар увишганига гувоҳ бўламиз. Аксарият одамлар ўрнидан қўзғалиши билан увишиш жараёни йўққа чиқади. Лекин кўпчиликда увишган оёқ-қўл узоқ вақтдан кейингина ўзига келади.

Олимларнинг айтишича, бу томирларда қон айланиш жараёни издан чиқиши натижасида пайдо бўлади. Одам ўрнидан қўзғалса, томирларда қон яна илгаригидек бемалол айланиб, увишиш ўтиб кетади.

Афсуски, бунинг бошқа бир хавфли жиҳати ҳам бор экан. Олимлар оёқ-қўл увишиши жиддий хасталикдан дарак эканини ўз тадқиқотларида текширувдан ўтказишди ва керакли хулосалар чиқаришди. Агар одамнинг оёқ-қўли тез-тез увишиб қолаверса, у бўйин остеохондрози ёки склерознинг ўта хавфли турига йўлиқиши мумкин экан. Шу сабабли бундай инсонлар дарҳол врач кўригидан ўтиб, мутахассис тавсия этадиган муолажаларни бошлаши зарур экан.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Оёқ-қўллар увишиши жиддий хасталикдан дарак ҳисобланаркан…