18:02 / 14.02.2018
6 074

Японлар гриппни 24 соатда даволайдиган дори воситаси яратди

Японлар гриппни 24 соатда даволайдиган дори воситаси яратди
Япониянинг “Shionogi” фармацевтика компанияси одамни бир кунда гриппдан фориғ қиладиган дори воситасини яратди. Унга балоксавир-марбоксил номи берилди, деб ёзади “Халқ сўзи” нашри.

Ушбу малҳам самарадорлиги клиник синовлардан муваффақиятли ўтди. Тажриба-синовида грипп билан оғриган 1436 киши жалб этилган. Улар уч гуруҳга бўлинган. Биринчи гуруҳ беморларига 40-80 миллиграмм балоксавир-марбоксил, иккинчи гуруҳ беморларига 75 миллиграмм осельтамивир, учинчи гуруҳ беморларига плацебо дориси берилди.

Аниқланишича, янги препарат юборилган организмдаги хавфли вирус 24 соат ичида йўқотилди. Иккинчи гуруҳда бу муддат 72 соат, учинчи гуруҳда 96 соатни ташкил этди. Боз устига, балоксавир-марбоксилни қабул қилганларнинг касалликни енгиши енгилроқ кечган.

Япония компанияси ушбу самарали дори воситасини келгуси йилдан бошлаб савдога чиқаришни режалаштиряпти.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Японлар гриппни 24 соатда даволайдиган дори воситаси яратди