21:38 / 18.02.2018
7 879

Олимлар саратон шишини йўқ қилувчи нанороботларни яратишди…

Олимлар саратон шишини йўқ қилувчи нанороботларни яратишди…
Хитой ҳамда Америка биохимиклари ўзаро ҳамкорликда ДНК ипларидан махсус нанороботларни яратишди. Бу нанороботлар инъекция йўли билан организмга йўлланганда, улар мустақил тарзда саратон шишларини қидириб топади ва қўшни қон томирларда тиқилиш жараёнини юзага келтиради.

Эслатиб ўтамиз, саратон шишлари ўзи жойлашган ҳудуддаги қон томирларидан озиқланади. Кўрибсизки, саратон шишлари озуқа манбаидан маҳрум бўлгач, навбатма-навбат ўла бошлайди.

Нанороботлар бир кеча-кундуз давомида организмда ушлаб турилади холос. Кейин қайтадан тортиб олинади. Орадан икки-уч кун ўтгач эса, саратон шишларининг ўлиш жараёни кузатила бошлайди.

Ҳозирча бу усул сичқонларда синаб кўрилди. Синовлар кўнгилдагидек, режага асосан муваффақиятли якунланди. Энди олимлар босқичма-босқич клиник синовлар ўтказиш ҳаракатига тушишади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Олимлар саратон шишини йўқ қилувчи нанороботларни яратишди…