00:05 / 06.03.2018
6 339

Мия ўлимининг олдини олиш усули топилди

Мия ўлимининг олдини олиш усули топилди
Берлиндаги Шарите университети клиникаси неврологлари инсон миясида ўлиш жараёнида юз берадиган жараёнларни ўрганиб чиқди. Аниқланишича, миянинг катта яримшарларига назорат қилиб бўлмас даражада тарқаладиган ва нейронлар ўлимига олиб келувчи нерв ҳужайраларининг деполяризация тўлқинини тўхтатиш мумкин, деб ёзмоқда Дарё.

Маълум қилинишича, ҳайвонларда мияни кислород билан таъминлаш тўхтатилганидан 20—40 сония ўтгач, мия энергия тежаш режимига ўтади, нейронлар ўртасида эса алоқа тўхтайди. Бир неча дақиқдан сўнг нейронларнинг вазифасини бажариши учун зарур бўлган мембрана потенциалини ҳосил қилувчи ион градиентлари йўқолишни бошлайди.

Натижада деполяризация юз беради ва тўлқин шаклида ҳужайра мембранаси бўйлаб тарқалади. Одатда, бу жараён электр сигналини ўтказиш учун хизмат қилади, бироқ бу ҳолат заҳарли моддаларнинг ажралишига ва нейронлар ўлимига олиб келади.

Олимлар беморларда ана шу тўлқинни ўрганиб чиққан. Уларнинг хулосасига кўра, деполяризация тўлқинини нейронларга зарар етказмаган ҳолда қайтариш мумкин. Бу ҳолатда нейронлар ўлимини кислород етказиб бериш қайта тиклангунига ёки ҳужайралар доимий деполяризациядан ўлишни бошлагунга қадар тўхтатиб туришга муваффақ бўлинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Мия ўлимининг олдини олиш усули топилди