Қадоқланган минерал сувлар таркибида катта миқдорда пластик мавжуд экан…

  • Тиббиёт
  • 19-03-2018, 13:05
  • 1 730
  • Қадоқланган минерал сувлар таркибида катта миқдорда пластик мавжуд экан…
    Пластик инсон ҳаёти учун жуда хавфли элемент ҳисобланади. Худди шу хавф ҳар бир қадоқланган минерал сувда, аниқроғи, бир литр минерал сувда 325 таданни ташкил этади. Нью-Йорк штати университети кимёгарлари махсус тадқиқотлар ўтказиш жараёнида шу нарсани аниқлашга муяссар бўлишди. Улар дунёнинг 9 та мамлакатида қадоқланган бир литрлик минерал сувларни лаборатория текширувидан ўтказишди.

    Бу жами 259 та идишдаги минерал сувлар эди. Шуларнинг атиги 17 тасида пластик бўлакчалари йўқлиги аниқланди. Қолганлари микропластик деб аталган кўринмас ажалга лиқ тўла экан. Улар полипропилен қолдиқлари бўлиб чиқди. Ваҳоланки, минерал сувлар тўлатилган идишлар учун худди ўша полипропилендан қопқоқлар ясалади.

    Дарвоқе, микропластикларнинг ҳажми одам соч толаси қалинлигига тенг.

    Манба: Hordiq.uz

    Яндекс.Метрика