17:35 / 25.03.2018
6 521

Ортиқча вазнни камайтиришнинг "янги усули" топилди

Ортиқча вазнни камайтиришнинг "янги усули" топилди
Сайёр нервнинг музлатилиши иштаҳа пасайишига олиб келади ва ортиқча вазнга қарши курашда ёрдам беради, дея аниқлашди америкалик олимлар гуруҳи. Бу ҳақида Интервенцион радиология жамиятининг журналида маълум қилинди, деб ёзади Кун нашри.

Буффало (Нью-Йорк штати)даги Эмори Университети Тиббиёт мактаби ва Пенсильвания штати Университети Тиббиёт маркази ходимлари биринчи ва иккинчи даражали семизликдан азият чекувчи ўн бемор иштирокида тадқиқот ўтказишди.

Уларнинг ҳар бирига мияга очлик ҳақидаги сигнални йўлловчи сайёр нервнинг орқа танасини музлaтиш муолажаси ўтказилди. Беморларга тиббиёт игналари санчилди ва криоген аргон ёрдамида нервнинг муайян қисми музлатилди. Шундан кейин олимлар 90 кун давомида уларнинг аҳволини кузатишди.

Тадқиқот натижаларига кўра, тажрибанинг барча иштирокчилари иштаҳа пасайишини қайд этишган. Беморлар вазни 3,6 фоизга камайган, тана индексининг ортиқча кўрсаткичлари эса 14 фоизга пасайган.

Сайёр нерв музлатилганидан кейин ҳеч қандай салбий асорат ва таъсирлар кузатилмаган. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, муолажа хавфсиз ҳисобланиб, реал натижалар беради.

"Тиббий адабиётларнинг кўрсатишича, ортиқча вазндан халос бўлишга оид дастурларнинг аксарияти муваффақиятсиз бўлиб чиқади, айниқса одамлар таом истеъмолини камайтиришга ҳаракат қилишаётганида", - дейди тадқиқотнинг бош муаллифи Дэвид Пролого.

Олимнинг сўзларига кўра, мазкур тадқиқот бўш ошқозон мияга узатувчи сигнални камайтиришга йўналтирилган.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, ушбу изланиш дастлабки бўлиб, кейинчалик кўпроқ беморлар иштрокидаги синовларни талаб қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Ортиқча вазнни камайтиришнинг "янги усули" топилди