21:00 / 26.03.2018
7 573

"Қовурилган гўшт одамни гипертонияга дучор этаркан…"

"Қовурилган гўшт одамни гипертонияга дучор этаркан…"
Шу нарса маълумки, тез-тез гўшт қовуриб ейиш охир оқибат стресс, ички аъзолар шамоллаши ва қандли диабет хасталигини келтириб чиқаради. Бу қовурилган гўшт таркибидаги турли заҳарли кимёвий моддалар туфайли содир бўлади. Хорвард университети мутахассислари қовурилган гўштнинг яна бир зарарини ўз тадқиқотлари натижасида аниқлашга мушарраф бўлишди.

Аниқлашларича, қовурилган гўштни меъёридан ортиқ маротаба истеъмол қилганда, одамнинг артериал қон босими кўтариладиган бўлиб қоларкан. Аниқроғи, бу одам гипертония хасталигига йўлиқаркан. Гипертония эса, ҳаммага маълум, бу хасталикнинг сўнгги манзили юрак хасталикларига эврилишдан иборатдир. Бу ерда гўшт мол, қўй ёки парранда, балиққа тегишлилиги умуман рол ўйнамайди. Қандай гўшт бўлишидан қатъи назар қовурилса бас, унинг фойдасидан зарари кўпая боради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » "Қовурилган гўшт одамни гипертонияга дучор этаркан…"