07:04 / 30.03.2018
6 178

Супермикробларни ўлдиришга қодир антибиотик ишлаб чиқарилди

Супермикробларни ўлдиришга қодир антибиотик ишлаб чиқарилди
Браун университети мутахассислари Ҳарвард олимлари билан биргаликда антибиотикларнинг мутлақо янги тоифасини ишлаб чиқишди. Препарат метициллин ва бошқа дори воситалари таъсирига чидамли бўлган стафилококкни тўлиқ йўқ қилишга қодир. Kun.uz нашри шу ҳақида хабар берди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, мавжуд ретиноид антибиотиклар тезкор таъсирга эга бўлиб, уларга қаршилик кўрсатиш эҳтимоли ҳам кам. Таъкидлаш жоизки, бундай препаратларнинг бир салбий томони бор: улар ҳужайраларда паталогик ўзгаришларга олиб келиши ва ҳатто уларни йўқ қилиши ҳам мумкин.

Тадқиқотлар давомида илмий ходимлар фақатгина бактериялар мембраналарига таъсир қилувчи антибиотиклар тўпламини йиғишга муваффақ бўлишди. Улар шунингдек эски инфекцияларга қарши ҳам самарали курашиши қайд этилди.

Замонавий тиббиётда сўнгги вақтларда супербактерияларнинг пайдо бўлиш муаммоси анча долзарб. Бундай микробларга антибиотикларнинг бир ёки бир неча тури таъсир ўтказа олмайди.

Чидамли патогенлар орасида ноёб инфекция қўзғатувчилар билан бир қаторда кенг тарқалган ва хавфли инфекция қўзғатувчилар ҳам бор. Тилларанг стафилококк ва пневмококк уларнинг сирасига киради.

Шифокорлар тез орада барча антибиотиклар ўз самарасини йўқотишидан ва тиббиётнинг "зулмат асри" бошланишидан жиддий хавотирдилар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Супермикробларни ўлдиришга қодир антибиотик ишлаб чиқарилди