Америкалик олимлар навбатдаги тадқиқот вақтида инсон организмида янги аъзо – суюқлик билан тўлдирилган ва тана аъзоларининг бирлаштирувчи тўқималарига кириб борувчи микроскопик каналлар тармоғини аниқлашди.
Кашфиёт бемор эндоскопик кўрик қилинаётган вақтда тасодифан очилган. Унинг овқат ҳазм қилиш тизими текширилган.
Олимларнинг фикрича, бу тармоқ амортизацияловчи функцияга эга бўлиб, ички аъзоларни ҳимоя қилади. Олимларнинг тахминича, шу билан бирга ушбу очиқ тармоқ саратон метастазларининг пайдо бўлишига кўмак бериши мумкин. Бу каналлар орқали саратон ҳужайралари лимфатик тизимга кириб, у орқали бутун организм бўйлаб тарқалиши мумкин.
Олимлар тананинг қолган жойларини текшириб, бундай каналларни бурун бўшлиғида ҳам аниқлашган. Олимларнинг айтишича, бу каналлар деярли барча аъзоларда бор. У тахминан инсон танасидаги барча суюқликнинг бешдан бир қисмини ўзида сақлайди.
Аввал бу аъзони аниқлашнинг имкони бўлмаган, чунки тўқималар тадқиқотининг стандарт усулларида суюқлик оқиб кетиши ва коллаген толалар парчаланиши юз берган ва шу сабабли у пайқалмас бўлган.
Шифокорларнинг тахминича, каналлар таркибини билиш саратонни эрта аниқлашда кўмак бериши мумкин. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди