13:36 / 08.04.2018
7 345

Олимлар жигарни ёшартиришнинг янги усулини топишди

Олимлар жигарни ёшартиришнинг янги усулини топишди
Стэнфорд университети қошидаги тиббиёт мактаби олимлари жигарни ёшартириш, агар хасталикка учраган бўлса, кейинги ўзини тиклашини тезлаштириш масаласида янги усулни ўйлаб топишди. Бу усул ҳақиқатан жигарни ёшартиради, энг хавфли хасталиклардан, жумладан, цирроз, саратон хасталикларидан асрай олади. Усул мураккаб эмас. Фақат фан талабларига суянган ҳолда ҳаракатлар содир этилса бас.

Маълумки, теломераза ферменти ўзида алоҳида оқсиллар жамланмасига эга. Улар теломерларнинг қисқаришини таъминлайди. Теломер қисқариши эса жигарнинг қариш жараёнини тезлаштиради. Агар теломераза таркибидаги оқсиллар фаолиятига нуқта қўйиладиган дори воситаси ўйлаб топилса, жигар нафақат ёшариш палласига киради, балки, хавфли хасталиклардан ҳимояланади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Олимлар жигарни ёшартиришнинг янги усулини топишди