06:32 / 09.04.2018
14 848

Сунъий гуллар одамни саратон хасталигига дучор этиши мумкин экан…

Сунъий гуллар одамни саратон хасталигига дучор этиши мумкин экан…
Эколог олимлар айнан сунъий гуллар доирасида узоқ вақт изланишлар олиб боришди ва бир тўхтамга келишди. Маълум бўлишича, сунъий гуллар нефт маҳсулотларининг қайта ишланмай қолиб кетган, ахлатга айланган қисмидан тайёрланаркан. Бундан ташқари, гул ясаш жараёнида унга заҳарли кимёвий моддалар қўшилади. Худди шу нарса одамни оқибатда саратон хасталигига дучор этаркан.

Яна бир нарса. Кўпчилик ҳозирги пайтда қабристонга яқинларидан хабар олиш ниятида бориб, қабрлар тепасига аксар ҳолатларда сунъий гуллар қўйишади. Орадан маълум вақт ўтгач, бу гулларни ахлатга ташлаш ўрнига ёқиб юборишади. Бу ҳам юқорида тилга олинган заҳарли кимёвий моддалар атрофга тарқалишини таъминлайди. Шу сабабли олимлар барчага иложи борича тирик гуллар сотиб олишни маслаҳат беришади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Сунъий гуллар одамни саратон хасталигига дучор этиши мумкин экан…