Ёш эркакда у «Каролина ўроқчиси» туридаги чили қалампирини истеъмол қилганидан сўнг жуда кучли бош оғриғи пайдо бўлди. Ушбу маҳсулот Гиннеснинг рекордлар китобига дунёдаги энг аччиқ қалампир сифатида киритилган. Оғриқ бир неча кун давом этган ва шу даражада чидаб бўлмас ҳолатга келганки, эркак ҳаттоки шифохонага мурожаат қилди. Шифокорлар ушбу ҳолат ҳақида BMJ Case Reports журналида маълумот берганлигини Кун нашри маълум қилди.
У шифокорларга мурожаат қилган пайтида оғриқ бўйинни ҳам қамраб олган. Шифохонада мутахассислар қатор неврологик тестларни ўтказишди, бироқ ҳеч қандай бузилишларни аниқлашмаган. Бироқ компьютер томографияси миядаги бир нечта артериялар қисқарганини кўрсатди. Бу ташхис қўйишга имкон берди – қайтарилувчи церебрал вазокостриктор синдром. Уни церебрал вазоспазм билан кечувчи бош оғриғи деб ҳам аташади – у бир дақиқа ичида жуда кучли даражага етувчи бош оғриғи ва артерияларнинг қисқариши билан кечади.
Синдром тиббий препаратлар ёки наркотик моддаларга реакция сифатида пайдо бўлиши мумкин. Ушбу ҳолатда эса артерияларнинг қисқаришига жуда аччиқ қалампир сабаб бўлган. Асоратлар аста-секин йўқолиб борди – беш ҳафта ўтиб компьютер томографияси артериялар аввалги ҳолатга келганини кўрсатди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди