13:25 / 25.04.2018
4 983

Таомномангизга қараб ташхис қўямиз

Таомномангизга қараб ташхис қўямиз
Маълумки, барча жониворлар ўз озуқасини инс­тинкт орқали топиш хусусиятига эга. Бизда — инсонларда ҳам шундай озуқавий интуиция мавжуд, аммо, афсуски, ҳар доим ҳам организмимизнинг бу сигналларига қулоқ тутавермаймиз. Овқатга нисбатан ҳис этиш инстинктини қандай англаш ва шакллантиришни тушуниб олсангиз, ўзингиз учун энг яхши диетолог бўлишингиз турган гап. Бунинг учун эса шунчаки, иштаҳангизга қулоқ тутинг ва муаммонгиз айнан нимада эканлигини аниқлаб олинг.

Ёғ суртилган нону сердумба гўшт кўнглингизни айнитадими?

Унда зудликда шифокорга учранг ва УТТдан ўтинг. Чунки сизнинг ўт қопингиз яллиғланган ёки унда тош пайдо бўлганлиги эҳтимолдан холи эмас. Шунингдек, бундай ҳолатлар вирусли гепатитнинг яширин турида ҳам намоён бўлади. Оқибатда зарарланган жигарингиз сифатсиз зардоб ажрата бошлагани учун ҳам ёғли овқатлар кўнглингизни айнитаётган бўлиши мумкин. Чунки бундай зардоб организмга тушган ёғни жуда ёмон парчалайди.

Сутли бўтқаларга сира ҳушингиз йўқми?

Демак, организмингизга кальций етишмайди. Буни ишонч билан айтишимизга сабаб аёлларнинг деярли 30,5-33,1 фоизи айнан шу модда етишмаслигидан азият чекадилар. Сутли, айниқса, манний ёрмасили бўтқалар организмнинг ички муҳитини «ачитиш» орқали тиш ва суяклардаги мухим микроэлементларнинг ажралиб чиқишига кўмаклашади. Шу сабабдан ҳам сут маҳсулотларига аллергияси борлар, одатда, бўр ёки оҳак ғажишни яхши кўради.

Бирдан ширинликка ружу қўйдингизми?

Агар бунга қадар ширахўрлик сизга ёт бўлиб келган экан, демакки, бу иштиёқнинг жиддий сабаблари бор. Бу шунчаки лаҳзалик истак эмас, аксинча, сизнинг миянгиз “глюкоза” деб бонг ураётганидан далолатдир. Чунки қонингизда айнан ана шу модда кескин камайиб кетган. Тезда бир пиёла новвот чой ичиб олсангиз, нақадар роҳатланганингизни ўзингиз ҳам сезасиз.

Баъзида қуруқ ±рмалар (айниқса, гречка)ни хомлигича егингиз келадими?

Сизга темир моддаси етишмайди. Кўнглингиз тортаётган бу нарсани ейишдан уяларсиз ва ё буни бир бемаъниликка йўярсиз, аммо, тушунинг, забонсиз организмингиз бундан ортиқ иштаҳа очар, ишончли ва, албатта, ейиш мумкин бўлган усулни билмайди-да. Бироқ ўзингиз буни билишингиз шарт. Яхшиси, бундай пайтда ўзингизни бир бурда қора нон ва гўшт, ундан кейин эса битта олма билан сийланг.

Хаёлингиздан шоколадли торту кремли пирожнийлар кетмай қолдими?

Кузги ёғинли кунларнинг бошланишида негадир организмда тушкунлик ҳолати юзага келади. Ёғли ва ширин пишириқлар кишига мисли ўтириб қолган батарейкалар керак бўладиган аккумулятор каби зарурдир. Бош мия катакчалари бу маҳсулотлардан куч олиб, сизни қувонч гормонлари билан озиқлантиради.

Бутун бошли оқ пиёз ёки саримсоқни паққос туширгингиз келяптими?

Бу иммунитетингиз пасайганидан далолат. Шамоллашдан эҳтиёт бўлинг. Аммо шунчаки кўпроқ гўштли қовурдоқ еб юборган бўлишингиз ҳам мумкин. Оқ пиёз ва саримсоқ ҳайвон оқсилларини тезда парчалаб юборади.

Ҳатто тушингизда ҳам қизил мевалар егингиз келяптими?

Тезда окулистга учрашинг. Кўриш қобилиятингизда муаммо пайдо бўлибди. Айнан маймунжонлар, айниқса, черника А витаминига бой бўлиб, кўриш қобилиятини тиклашга қўмаклашади.

Қатиқ, карам тузламаси, лимон, анор ва бошқа нордон шарбатларни ёқтирмасангиз…

Демак, ошқозон кислотаси ошиб кетган. Аксинча, кўнглингиз фақат шу нарсаларни тусаса, демак, пасайган.

Агар аёл киши ёғли, ўткир соя қўшилган қайлалару ёнғоқ ейишга муккасидан кетган экан, демак, унинг тухумдонларида гормон ажралиб чиқиш миқдори пасайиб кетган. Бунинг боиси эса чарчоқ ва стресслардир.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Таомномангизга қараб ташхис қўямиз