10:31 / 29.04.2018
9 073

Юракни соғломлаштиришнинг халқона усули

Юракни соғломлаштиришнинг халқона усули
Олманинг қуритилган қоқиси юрак фаолияти учун кони фойда ҳисобланади. У иммунитетни мустаҳкамлайди. Сабаби, олма таркибида шакар, темир, кальций, калий, натрий, фосфор, йод, мис, молибден моддалари истаганча топилади. Демак, бу мевани соғлом одам ҳам, юрак хасталигига учраган одам ҳам меъёрий миқдорда истеъмол қилиши лозим.

Олма шамоллашнинг ҳам олдини олади. Олма таркибидаги «С» витамини анимеядан халос бўлиш ҳамда иммунитетни кўтаришда асқотади. Олма таркибида йод банандагига нисбатан ўн баробар кўпроқни ташкил этади. Олма артериал қон босимини тушириш хусусиятига эга. Олманинг ҳар қандай тури сийдик ҳайдаш, ич қотишига қарши тенгсиз малҳамдир. У асаб тизимига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Одам миясидаги интеллект учун жавобгар тўқималарни мустаҳкамлай боради.

Манба: Hordiq.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Юракни соғломлаштиришнинг халқона усули