12:55 / 18.05.2018
6 476

Олимлар фастфуд аёлларни бепуштликка маҳкум этишини аниқлашди…

Олимлар фастфуд аёлларни бепуштликка маҳкум этишини аниқлашди…
Англия олимлари шу масалада алоҳида тадқиқот ташкил этишди. Тадқиқотлар давомида 500 нафардан иборат аёл ва эркаклар махсус текширувдан ўтказиб борилди. Иштирокчиларга меъёрида фастфуд, гамбургер, чизбургер, пицца, хот-дог кабилар истеъмол учун тарқатилди. Бир ойлик синовлардан кейин кўнгиллилар иккинчи марта текширувдан ўтказилди.

Шундан маълум бўлдики, юқорида тилга олинган таомларни истеъмол қилганлар организмида салбий ўзгаришлар юзага келибди. Масалан, аёллар тухумдонида ёғ босиш ҳолати кузатилган. Маҳсулотлар таркибидаги меъёрдан ортиқ туз, шакар ва ёғ метаболизмни буткул салбий тарафга ўзгартирган. Эркаклар организмида эса тестостерон миқдори кескин камайиб кетгани аниқланди.

Тадқиқотлар якунлангач, олимлар уйланиш, турмушга чиқиш арафасидаги, бундан ташқари, ўртача 30-35 ёш атрофидаги эркак ва аёлларга иложи борича юқорида тилга олинган таомлардан узоқроқ юришни маслаҳат беришди.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Олимлар фастфуд аёлларни бепуштликка маҳкум этишини аниқлашди…