10:57 / 20.05.2018
7 805

Инсон мияси учун фойдали маҳсулотлар

Инсон мияси учун фойдали маҳсулотлар
Барчага маълумки, одамнинг ёши улғайгани сайин мия ҳажми ҳам қисқара боради. Шунинг оқибатида миянинг когнитив функциялари йўқолиш палласига киради. Эразма университети қошидаги тиббиёт маркази ходимлари мия қисқармаслигини таъминловчи маҳсулотлар турини аниқлашди. Улар шу мавзуда алоҳида тадқиқот ҳам ташкил этишди.

Тадқиқотларда 4213 нафар ёши ўртача 60-65 да бўлган кўнгиллилар иштирок этди. Улар сўнгги бир ой ичида нима еганларини тўлиқ гапириб беришди. Шундан сўнг мутахассислар иштирокчиларнинг маълумотларига асосланган ҳолда махсус парҳез турини ўйлаб топишди. Барча иштирокчилар худди шу парҳезга ўтказилди. Парҳезга сабзавотлар, мевалар, сут маҳсулотлари, балиқ ва жуда кам миқдорда ширин ичимликлар киритилди.

Бундан ташқари олимлар иштирокчиларни магнитли-резонансли томографиядан ҳам ўтказишди. Бу иштирокчиларнинг мияси ҳажми ўртача 932 миллилитрга тенглигини кўрсатди. Тадқиқотлар охирида ташкил этилган такрор текширувлар кутилган натижани берди. Махсус парҳезда бўлганларнинг мияси белгиланган муддат ичида камида 2 миллилитрга ўсибди. Бунда айниқса, сабзавот ва балиқ катта ёрдам берганлиги ҳам маълум бўлди.

Манба: Hordiq.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Инсон мияси учун фойдали маҳсулотлар