Соғлиқни сақлаш вазирлигида Республика Бош прокуратураси билан ҳамкорликда 2017—2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастурининг ижросини таъминлаш юзасидан «Коррупцияга қарши курашиш соҳасида лицензияловчи орган мансабдор шахслари ва ходимларининг масъулиятини янада ошириш» мавзусида семинар ташкил этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Йиғилишда айтилишича, коррупция ва порахўрлик ҳолатлари тиббиёт тизимида ҳам учраб турибди. Жорий йилнинг ўтган тўрт ойи мобайнида соҳанинг турли йўналишларида ана шундай ноқонуний хатти-ҳаракатларга йўл қўйган 28 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиётнинг барча бўғинида бундай муаммоларнинг олдини олиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
Семинарда соғлиқни сақлаш тизимида бу йўналишда ўзига хос натижалар билан бирга, хусусий тармоқни ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган бир қатор муаммолар борлиги ҳам қайд этилди. Тадбирда бу борадаги муаммоларни бартараф этиш билан боғлиқ устувор вазифалар ҳам белгилаб олинди.
Шунингдек, бошқа масалалар кўриб чиқилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди