Фото: «Аргумент»
Сент-Люисдаги Вашингтон университети тиббиёт мактаби тадқиқотчилари гуруҳи «Erythromer»ни — инсон қонини икки кунгача алмаштириб туришга қодир суюқлик яратди, деб хабар беради «Хабар» нашри.
«Erythromer» яратувчиларининг таъкидлашича, ихтиро инсон қони ўрнини босувчи суюқлик эмас, балки вақтинчалик қон айланишини таъминловчи восита, холос. У фақатгина кислороднинг инсон организми ҳужайраларига етказиб бериш билан шуғулланади.
Ҳозирда бу турдаги восита мавжуд — бу биринчи навбатида рекомбинаантланган гемоглобин ва перфтор углеродлар. Бироқ мазкур воситалар салбий оқибатларга, жумладан, аллергик реакциялар, ҳатто тўқималарнинг жароҳатланишига ҳам олиб келади.
«Erythromer» эса юқорида санаб ўтилган камчиликлардан ҳоли ва ўзида кукун шаклида чиқариладиган инсон гемоглобинини сақлайди. Уни «фаоллаштириш» учун алоҳида эритма зарур бўлади (фавқулодда ҳолатларда «физраствор»нинг ўзи ҳам бўлаверади).
Шунингдек, уни оддий қондан фарқли ўлароқ, ташиш, сақлаш осон. Сақлаш муддати 6 ойни ташкил этади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди